Жамият | 12:39 / 22.04.2016
2601
1 дақиқада ўқилади

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Азиза Ниёзметованинг лицензияси муддати тугаганлигини маълум қилди

Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг маълум қилишича, хонанда Азиза Ниёзметовага берилган концерт-томоша тадбирларини ўтказиш, шу жумладан, тўй, юбилейлар ва бошқа тантаналарда концерт хизмати кўрсатиш ҳуқуқи берилган лицензиянинг амал қилиш муддати 2015 йил 28 августда тугаганлигини маълум қилди.

2016 йил 7 апрель куни хонанда Азиза Ниёзметова “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасига чақиртирилиб, ушбу ҳолат юзасидан огоҳлантирилиб, тушунтириш хати олинган. Хонандага одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиши, саҳна маданияти ва ташқи кўриниши маданиятига зид бўлган ҳаракатлар содир қилмаслик, томошабинларнинг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилмаслик, миллий менталитетга, миллий қадриятлар ва урф одатларимизни мунтазам ҳурмат қилиш, шахсий муаммоларни ўзоро келишган ҳолда амалдаги қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда ҳал этиш сўралган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш