Америкалик генераллар Россияга «АҚШ учун асосий хавф» дея таъриф беришди
АҚШ сенатидаги генераллар Лори Робинсон ва Кертис Скапароттининг қайд этишича, Россия АҚШ учун «энг катта хавф туғдирадиган» мамлакат сифатида қолмоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» нашри хабар тарқатди.
Мазкур мавзу қуролли кучлар масалалари қўмитасининг Лори Робинсон ва Кертиса Скапаротти номзодларини Шимолий ва Европа бўйича АҚШ ҳарбий хизматчиларига раҳбар этиб тайинлашга бағишланган йиғилишида кўтарилган.
«Россия ўзини АҚШ учун энг катта хавф соладиган куч сифатида кўрсатишда давом этмоқда», — дея таъкидлаган Робинсон. Ўз навбатида, Скапаротти унинг мазкур фикрини қўллаб-қувватлаган.
Шунингдек, генерал Кертис Скапароттининг қўшимча қилишича, Америка Қўшма Штатлари расмий Москвани агар Россия қуролли кучлари АҚШ ҳарбийларига хавф туғдирадиган ҳаракатларни амалга оширса, АҚШ ҳам бунга жавобан чоралар кўриши билан огоҳлантириш керак.