Фан-техника | 20:09 / 22.04.2016
1961
1 дақиқада ўқилади
Apple Хитойда ҳукумат талаби билан киносервис ва китоб дўконини ёпди
Хитойда Apple'нинг iBooks Store ва iTunes Movies сервисларига кириш тақиқланди. Бундай қарор 2016 йилда кучга кирган интернетда контент жойлаштиришга доир янги қоидалар билан боғлиқ. Бу ҳақда Meduza нашри хабар берган.
Нашр маълумотига кўра, сервисни матбуот, китоб нашри, радио, кино ва телевидение бўйича Хитой Давлат маъмуриятининг мурожаатидан сўнг Apple компаниясининг ўзи блоклаган.
Хитой Тайвань ва Ҳонгконг мамалакатлари билан бирга - Apple компанияси учун даромад ҳажмига кўра иккинчи йирик бозор.
Ҳозирги вақтда Хитойда Apple сервисларига кириб бўлмайди.
Apple компаниясининг расмий вакили кино ва китоблар сервислари яқин кунларда Хитойдаги мижозлар учун мумкин бўлишига умид қилишини билдирди.