Спорт | 09:49 / 22.04.2016
1216
2 дақиқада ўқилади

Daily Mail: Риёз Маҳрез АПЛнинг 2015/2016 йилги мавсумининг энг яхши футболчиси бўлади

Англиянинг «Лестер» клуби яримҳимоячиси Риёз Маҳрез АПЛнинг 2015/2016 йилги мавсумидаги энг яхши футболчиси деб топилади. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.

Унинг рақобатчилари Ҳарри Кейн, Месут Ўзил, Димитри Пайе, Жейми Варди ва Нголо Канте ҳисобланади.

Манбанинг хабарига кўра, «Лестер»да бу мукофотни айнан жазоирлик футболчи қўлга киритишига юз фоиз ишонишмоқда ва улар профессионал футболчилар Ассоциацияси совринини топшириш маросими учун махсус тадбирга тайёргарлик кўришмоқда.

Тақдирлаш маросими якшанба куни Лондонда бўлиб ўтади, «Лестер» ва «Суонси» жамоалари учрашуви эса кечки пайт соат 6:00да якунига етади.

Маҳрез билан биргаликда рамзий терма жамоа таркибига киритилган футболчилар учун клуб хўжайини Вичай Шривадданапрабхи шахсий вертолётини ажратиши кутилмоқда.

АПЛда йил футболчиси бўлиш даъвогарларнинг ярмини «Лестер» вакиллари ташкил этди

«Лестер»нинг 4 футболчиси АПЛнинг жорий мавсуми рамзий терма жамоасига кирди

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш