Жаҳон | 18:48 / 22.04.2016
1556
1 дақиқада ўқилади

Ҳиллари Клинтон тарафдорлари ижтимоий тармоқлардаги номаълум кимсаларга қарши 1 миллион доллар сарфлашди

АҚШ президентлиги учун демократлар партиядан номзод Ҳиллари Клинтонни қўллаб-қувватловчи сиёсий бирлашма Twitter, Facebook, Reddit ва Instagram’даги номаълум кимсаларнинг танқидий чиқишларига қарши 1 миллион долларга яқин маблағ сарфлади, деб хабар қилмоқда The Daily Beast.

Бирлашма тақдим этган ҳисоботга кўра, Twitter тармоғи орқали Ҳиллари Клинтонга шахсан ҳужум қилган 5 минг фойдаланувчи тушунтириш мактубларини олишган.

Нашр шунингдек, Reddit фойдаланувчисининг арзини ҳам эълон қилган. Унинг айтишича, Клинтон ҳақида билдирган фикридан сўнг олган электрон мактублари сони 4 йил давомида олган хатлари сонидан кўпдир.

Ҳиллари тарафдорларининг изоҳ беришларича, ҳозирча «Ҳиллари Американи бирлаштирар» экан, улар «ижтимоий тармоқларда ижобий муҳитни шакллантириш ниятида».

Бундан аввал, WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанж, Google компанияси махфий равишда Клинтон хонимга ёрдам бераётганини таъкидлаган эди.