Ҳиндистонда ер кўчкиси оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлган
22 апрель куни Ҳиндистоннинг шимоли-ғарби Хитой чегарасига яқин жойлашган Аруначал-Прадеш штатида содир бўлган салмоқли ер ўпирилиш оқибатида камида 17 киши нобуд бўлган, икки киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда штат полициясига таяниб ТАСС хабар берди.
Ер ўпирилиши Таванг шаҳридан 4 километр узоқликда қурилган йўл ишчиларининг вақтинчалик бошпанаси ҳудудида эрталаб сота 03.30да содир бўлган. Ўн тонналаб лой ва тошларнинг кўчишига шу туманда ҳафта давомида тўхтовсиз ёққан ёмғирлар сабаб бўлган.
Шошилинч етиб келган қутқарувчилар қурилиш ва ўпирилиб тушган ер қолдиқлари орасидан 16 нафар ишчининг жонсиз танасини кавлаб олди, яна бир киши касалхонага кетиш чоғида нобуд бўлди. Яна икки кишининг қаердалиги номаълум. Қидирув амалиёти тўхтатилиб, барча кучлар маҳаллий аҳамиятдаги тўсилиб қолган йўлларни тозалашга қаратилди.
Шунингдек, бир неча турар-жой ва мактаб биноларига зиён етган бўлиши мумкин.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди нобуд бўлган одамлар ва уларнинг оилаларига чуқур ҳамдардлик изҳор қилди.