Спорт | 08:51 / 22.04.2016
1808
1 дақиқада ўқилади

«Интер» мухлислари ирқчилик ҳаракати учун жазоланди

«Интер»нинг бир гуруҳ мухлисларига жамоанинг кейинги ўйинига кириш тақиқланди.

Football Italia нашри маълумотига кўра, миланликлар жамоаси мухлислари Италия А сериясининг 33-турида «Наполи»га қарши кечган учрашув вақтида рақиб жамоа ҳимоячиси Калиду Кулибалига нисбатан ирқчилик ҳаракатларини содир этишгани аниқланган.

Айни вақтда қора-кўклар жамоаси А сериянинг 4-поғонасида жойлашган.