Иқтисодиёт | 16:54 / 22.04.2016
2038
1 дақиқада ўқилади
Кувайтда нефтчилар иш ташлаши якунлангач, нефть ишлаб чиқариш миқдори оширилди
Кувайт нефтчилари иш ташлаши якунланганидан бир неча кун ўтиб, мамлакатда нефть қазиб олиш ҳажми 2,9 миллион баррелга кўпайтирилди. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, нефть ва нефткимё саноати ишчилари ҳукумат билан маошларини тўлаш тизимини ислоҳ қилиш шароитларида имтиёзлар тўғрисида музокараларни яна бошлаган.