Спорт | 09:36 / 22.04.2016
1575
1 дақиқада ўқилади
«Манчестер Сити» Стоунз учун курашда «Челси», «МЮ» ва «Барселона»ни ортда қолдириб, етакчилик қилмоқда
Англиянинг «Эвертон» клуби ҳимоячиси Жон Стоунз ҳамон трансфер бозорининг энг фаол иштирокчиларидан бири бўлиб турибди.
The Telegraph нашри берган хабарга кўра, 21 ёшли футболчи энг яхши мавсумларидан бирини ўтказмаган бўлсада, ёзда уни сотиб олиш учун «Челси», «Манчестер Юнайтед» ва «Барселона» жамоалари ҳаракат қилишмоқчи. Бироқ, Стоунз учун кечадиган курашда «Манчестер Сити» вакиллари етакчилик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг ёзида «Эвертон» клуби «Челси» томонидан ҳимоячига жўнатилган учта таклифни рад этганди. Ўшанда лондонликлар Жон учун 37 миллион фунт беришга тайёрлигини билдиришганди.