NASA қўшиқчи Принснинг вафотидан қайғуриш сифатида "бинафшаранг туманлик" суратини чоп этди
АҚШнинг NASA коинот агентлиги поп-мусиқа афсоналаридан бири, қўшиқчи Принснинг фожиали вафотидан қайғуриш сифатида Бузоқ юлдузлар туркумидаги бинафшаранг туманлик суратини чоп этди.
"Бугун оламдан кўз юмган Принс хотирасига бинафшаранг туманлиги", деб айтилган агентлик твиттерида.
Бинафшаранг туманлик суратининг чоп этилиши бежиз эмас, чунки қўшиқчининг энг машҳур қўшиқларидан бири Purple Rain (Бинафшаранг ёмғир) қўшиғи ҳисобланади.
Таъкидланишича, юлдузларнинг бинафшаранг ёниши Қисқичбақасимон туманлигига тегишлидир.
Шунингдек, АҚШ президенти Барак Обама ҳам қўшиқчининг вафоти муносабати билан ўз таъзиясини билдирди. Обама қўшиқчини "фанк, ритм-энд-блюз ва рок-н-ролл йўналишида ижро этган замонамизнинг энг иқтидорли ва сермаҳсул ижодкорларидан бири эди" деб атади.
"Мишель ва мен Принснинг вафотидан қайғураётган бутун дунёдан миллионлаб мухлисларга қўшиламиз. Камгина ижод аҳли мусиқа ва поп-мусиқанинг ривожланишига бундай аниқ таъсир қила олган ҳамда ўз истеъдоди билан шунча одамларнинг қалб торларини чертган", деб айтди Обама.
Принс "Грэмми", "Оскар", "Олтин глобус" каби нуфузли мукофотлар совриндори ҳисобланади. Қўшиқчи 21 апрелда 57 ёшида ўзининг Миннесотадаги уйида жонсиз ҳолда топилди.