Жаҳон | 10:37 / 22.04.2016
1489
1 дақиқада ўқилади

Обама: АҚШ ва Буюк Британия НАТОга сармоя киритишни давом эттириши лозим

АҚШ президенти Барак Обаманинг баёнот беришича, Вашингтон ва Лондон ҳукуматлари, НАТОни кучайтириш учун чораларини давом эттириши ва иттифоқчиларига далда бериши лозим. Лондоннинг The Telegraph газетаси шу ҳақда хабар қилмоқда.

«Биз НАТОга маблағларни шундай сарфлашимиз керакки, бу бизга Афғонистондан Эгей денгизигача бўлган минтақадаги мажбуриятларимизни адо этишга ёрдам берсин. Шу билан бирга, Россия агрессиясидан ҳақли равишда хавфсираётган иттифоқчиларимизни ҳам тинчлантиришимизда ушбу сармоялар муҳим ўрин тутади», — деган Оқ уй раҳбари.

Обама, шунингдек, Америка ва Британия глобал ўсишни таъминлаши лозим, деб ҳисоблайди. Бу, ўз навбатида, келажак авлоднинг кенг имкониятларга эга бўлишига шароит яратади.

Бундан аввал, Обама Буюк Британия ЕИ таркибида қоладиган бўлса, терроризмга қарши халқаро курашда қўл келишини айтган эди.