Жаҳон | 23:00 / 22.04.2016
1572
1 дақиқада ўқилади

Обама Ливияга қўшин юбориш режаси йўқлигини маълум қилди

АҚШ президенти Барак Обама айни вақтда АҚШ ҳукуматида Ливияга қуруқликдаги қўшинларни юбориш режаси йўқлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Обама, шунингдек, АҚШ ИШИД террорчилик гуруҳи Ливияда куч йиғишни бошлаётганини кўриши биланоқ қўшинларни юборишини таъкидлаб ўтди.

Обама, Ливиянинг миллий ҳукуматини қўллаб-қувватлаш Ғарб давлатлари учун осон иш бўлмайди, деб айтди.

Аввалроқ Буюк Британия Ливияга иқтисодиётни тиклаш ва террорчиликка қарши курашиш учун 10 млн фунт стерлинг ажратиши маълум қилинганди.

Ливиянинг янги ҳукумати мамлакатнинг амалдаги ҳукумати сифатидаги мавқеини мустаҳкамлаб олмоқчи, уни кўплаб ғарб давлатлари қўллаб-қувватламоқда. Европа Иттифоқи ва АҚШ Муаммар Каддафи тахтдан ағдарилгандан кейин Ливиядаги вазиятни ўнглашга ҳаракат қилмоқда. Европа Ливияда ИШИД жангариларининг кўпайиб бораётганидан хавотир билдирмоқда.