Жамият | 08:17 / 22.04.2016
2185
2 дақиқада ўқилади

Обама қўшиқчи Принцнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

АҚШ президенти Барак Обама поп-қўшиқчи Принснинг вафоти учун таъзия изҳор қилди. У марҳумни "ижод иконаси" деб атаган. Бу ҳақда The Hill хабар берди.

"Камдан-кам артистлар ўз мусиқаси ва таланти билан бундай катта миқёсдаги машҳурликка эриша олган", дея эътироф этган президент.

У шунингдек, «Purple Rain» ва «When Doves Cry» қўшиқлари муаллифи бўлган Принсни «замонанинг энг талантли ва сермаҳсул ижод қилган мусиқачиси» деб атаган.

Америкалик хонанда, Принс тахаллуси билан ижод қилган машҳур Рожерс Нельсон 57 ёшида оламдан ўтди.

Принснинг жасади 21 апрель куни Миннеаполисдаги уйидан топилди. Унинг ўлимига нима сабаб бўлгани ҳозирча аниқланмади.

Қўшиқчи ҳаммаси бўлиб 39 та альбом ёзган. Унинг охирги альбоми 2015 йилда чиққан. Қўшиқчининг энг машҳур қўшиқларидан бири Purple Rain (Бинафшаранг ёмғир) қўшиғи ҳисобланади.

У «Грэмми», «Оскар», «Олтин глобус» мукофотлари совриндоридир.

Бундан олдинроқ, Кэти Перри унинг ўлими муносабати билан таъзия изҳор қилганди.