Жаҳон | 08:59 / 22.04.2016
1604
1 дақиқада ўқилади

Обама расмий ташриф билан Лондонга келди

АҚШ президенти Барак Обама Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрига ташриф буюрди.

Reuters агентлигининг ёзишича, Обама сафари давомида британияликларни ЕИдан чиқишга қарши овоз бериш учун кўндиришга ҳаракат қилади. Бу бўйича референдум 23 июнь кунига белгиланган.

Бундан олдинроқ, Обама Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдул Азиз билан Ар-Риёддаги учрашувда бу мамлакатнинг минтақадаги асосий рақиби Эроннинг ҳаракатларини муҳокама қилгани ҳақида хабар берилганди.