Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 20:40 / 22.04.2016
1862
1 дақиқада ўқилади
Оҳайода номаълум шахс 1 оиланинг 7 аъзосини отиб ташлади
АҚШнинг Оҳайо штати, Пайк округи ҳудудида 7 киши номаълум шахс томонидан отиб ўлдирилган. Бу ҳақда 22 апрель куни BNO News хабар тарқатди.
Қотил воқеа жойидан яширинган.
Хабарда айтилишича, қурбон бўлганларнинг барчаси бир оила вакиллари бўлишган. Уларнинг орасида норасида гўдаклар ҳам бор. Жасадлар уйдаги 3 хонада аниқланган.
Айни вақтда воқеа жойиа махсус хизмат ходимлари иш олиб боришмоқда. Оҳайо текширувлар бюроси воқеа рўй берган ҳудудган ўндан ортиқ агентларини юборган.
Бу хунрезлик амалга оширилган уй яқинидаги мактаб вақтинчалик ёпилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш