Жамият | 17:26 / 22.04.2016
1608
1 дақиқада ўқилади

Олмаота аэропортида америкалик интизомни бузгани учун ҳибсга олинди

Олмаота аэропортида АҚШ фуқароси безорилик қилгани учун қўлга олинди. Бу ҳақда транспорт ички ишлар департаменти матбуот хизматига таяниб “Интерфакс” хабар берди.

Маълум бўлишича, аэропорт полицияси навбатчилик қисми бўлинмасига 28 ёшли нью-йоркликка нисбатан чора кўрилишини сўраб мурожаатнома келиб тушган. Америкалик ўзини одобсизларча тутган ва сўкинган.

Қўлга олиш чоғида ҳам ҳукумат вакилларига қаршилик кўрсатгани учун, унга нисбатан тегишли моддалар бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.