Жаҳон | 19:42 / 22.04.2016
1737
1 дақиқада ўқилади
Польша собиқ молия вазири Украина вазирлар маҳкамасида президент вакили этиб тайинланди
Польша собиқ молия вазири Лешек Бальцерович Украина президенти Петро Порошенконинг вазирлар маҳкамасидаги вакили этиб тайинланди. Бу ҳақда президентнинг расмий веб-сайтида маълум қилинди.
Қарор 22 куни имзоланган.
Хабарга кўра, президент ва Украина бош вазири Владимир Гройсман Бальцерович ва Иван Миклош билан учрашув ўтказган. Иван Миклошни амалдаги бош вазир аввал Украина молия вазири постига таклиф этганди.