Роналду тиббий кўрикдан ўтказилди, у «Райо Вальекано»га қарши ўйинни ўтказиб юборади
«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Вильярреал»га қарши (3:0) ўйинда олган жароҳатидан сўнг 22 апрель куни Моралеха клиникасида тиббий кўрикдан ўтди.
Marca нашри хабарига кўра, текширувдан кейин Роналдунинг ўнг оёқ сон қисмидаги мушаклари шикастлангани аниқланган.
У қачон сафга қайтиши аниқ қилинмаган.
As нашри маълумотига кўра, футболчи жамоасининг 23 апрель куни «Райо Вальекано»га қарши ўйинини ўтказиб юборади.
Жароҳат жиддий бўлмагани учун португалиялик ҳужумчи «Манчестер Сити»га қарши ЕЧЛ ярим финал дастлабки ўйинида майдонга тушиши кутилмоқда.
Бундан аввалроқ, 31 ёшли футболчи олинган жароҳатига қарамай ўзини яхши ҳис қилаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Бугун у умумий гуруҳдан алоҳида, машғулот залида машғулот ўтказган.
«Манчестер Сити» ва «Реал» ўртасидаги дастлабки учрашув 26 апрель куни Манчестер шаҳрида бўлиб ўтади.
Зидан: Баъзида Роналдуни олдинроқ алмаштирмаганимдан афсусланаман