Словакия бош вазирининг юраги операция қилинди
Словакия бош вазири Роберт Фицо 22 апрель куни юрак жарроҳлик операциясини бошидан ўтказди. Операция Братиславадаги Юрак-қон томирлари миллий институтида ўтказилди. Уни марказнинг бош кардиожарроҳи Михал Гулман амалга оширди.
"Операция одатдагидек ўтди. Беморнинг аҳволи яхши", - дея журналистларга хабар берди Гулман. Фицо жонлантириш бўлимида доимий назорат остида бўлиб турибди.
Гулман опрецияга боғлиқ маълумотларни бериш ва вазирнинг қанча муддат даволанишини прогноз қилишдан бош тортди.
"У бизнинг бу ҳақида маълумот беришимизни истамайди", - деди жарроҳ.
Бу орада Словакия ОАВда ҳукумат раҳбарига юрак мушакларини қон ва кислород билан таъминловчи жарроҳлик оперцияси ўтказилганлиги тўғрисида хабар беришди. Фицо куз ойларидан ўз вазифасини тўлиқ бажаришга киришиши тахмин қилинмоқда.
14 апрель куни Роберт Фицода юрак хуружи гумон қилиниб, у шифохонага ётқизилган. У яна икки ҳафта давомида шифохонада мутахассислар назорати остида бўлади ва кейин узоқ тикланиш жараёни кечади. Экспертлар бош вазирнинг қачон ўз вазифасини ўташга киришишини олдиндан тахмин қилишни рад этишди.