Термиздаги йўлбарс болаларига “Тер” ва Миз” деб ном қўйилди
Март ойининг охирларида интернетда шаҳар кўчаларининг бирида Амур йўлбарсини етаклаб олган кишининг видеоси пайдо бўлиб, кўпчиликнинг ваҳимасига сабаб бўлган. Баъзилар видеодаги шаҳар Тошкент экани, ундаги йўлбарсваччани пойтахтдаги ҳавонот боғида кўрганлигини маълум қилган. Ушбу видео юзасидан “Даракчи” газетасининг 2016 йил, 14 апрель сонида берилган маълумотга кўра, видеодаги йўлбарс етаклаган одам Россиянинг Рязань шаҳридаги “Корона” номли шапито-цирки ходими бўлиб, у ширакайф ҳолда циркка тегишли Амур йўлбарсини етаклаб чиққан экан.
Маълумот учун: Тошкент шаҳар ҳайвонот боғи илмий-маърифий бўлим бошлиғи Владимир Головоновнинг “Даракчи” газетасига берган маълумотларига кўра, Тошкентда 7та Амур йўлбарси бўлиб, уларнинг бемалол яшаши, кўпайиши учун барча шароитлар яратилган.
Йил бошида Амур йўлбарслари 6та бўлиб, февраль ойи охирида Москва шаҳри ҳайвонот боғидан 1,5 яшар йўлбарс боласи келтирилган. Йўлбарс боласи Наврўз байрами арафасида келтирилгани боис унга Наврўз деб ном қўйилган.
Ушбу мақолада Термиз шаҳар ҳайвонот боғи директори Чори Сатторовнинг айтишича, Термиз шаҳрида 5та Амур йўлбарси яшайди. Уларнинг бири болалаганда йўлбарсваччаларга “Тер” ва “Миз” номлари қўйилган.