Жамият | 10:05 / 22.04.2016
5310
2 дақиқада ўқилади

ТИМИда “Заковат” интеллектуал ўйини лигаси старт олди

Тошкент ирригация ва мелиорация институти “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти ташаббуси билан “Сув хўжалигида менежмент” факулътети хамда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши Ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари бўйича сектори билан ҳамкорликда ёшларнинг ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий билимларини янада мустаҳкамлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда интеллектуал салоҳиятини янада ошириш мақсадида 2016 йил  20 апрель куни “Иқтидорли талабалар ўртасида интеллектуал ўйинларни ташкил этиш” мавзусида семинар-тренинг ҳамда “Заковат” интеллектуал ўйининг янги мавсуми бошланди.

Ўйинда факулътетнинг “Иқтисодчилар”, “Келажак”, “Ренессанс”, “Иқтисод билимдонлари” каби жамоалар ва Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг “Ёш сиёсатчилар” клуби фаолларидан ташкил топган “Интеллегент”, “Сенатор”, “Ёш сиёсатчи” жамоалари иштирок этишди.

Ўйинга Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутати А.Умаралиев, Ўзбекистон ХДП масъул ходими У.Бектемиров ва СХМ факулътети декани ўринбосари М.Дадарбаев экспертлик қилишди.

Ўйин лига тартибида ўтказилган бўлиб, биринчи босқичда энг юқори балл тўплаган “Иқтисодчилар” ва “Сенатор” жамоалари иккинчи ҳал қилувчи босқичда иштирок этишди ва “Сув хўжалигида менежмент” факулътетининг 2-босқич талабаларидан ташкил топган “Иқтисодчилар” жамоаси ғолиб деб топилди. Улар институт босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритди.

Ғолиб жамоа аъзолари диплом ва эсталик соғалар билан тақдирланди.

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилот фаоли М.Абдурахмонова