Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 17:19 / 22.04.2016
1478
1 дақиқада ўқилади
Томскда талабалар 500та музлатгич ва компьютерларни деразадан ирғитади
Томск давлат университети бошқарув ва радиоэлектроника тизими талабалари умумий ётоқхона деразасидан ташланган техника миқдори бўйича янги рекорд ўрнатишмоқчи. Бу ҳақида FlashSiberia нашри хабар берди.
Музлатгич, телевизор ва компьютерлар деразадан Радио куни муносабати билан улоқтирилиши таъкидланди.
"Деразалардан 500-600та техника турлари отилишини кутяпмиз. Умид қиламизки, бу факт Гиннес рекордлари китобида қайд этилади", - дейишди тадбир ташкилотчилари.
Бу йил биринчи талабалар издиҳомининг 30 йиллиги муносабати билан рекорд ўрнатишга қарор қилинди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш