Иқтисодиёт | 18:03 / 22.04.2016
2383
1 дақиқада ўқилади

Хитой сайёҳлик агентлиги China Eastern Airlines ҳисобига 463 млн доллар ўтказди

Хитойнинг энг йирик интернет-агентлиги Ctrip.com International Ltd 3 миллиард юань миқдоридаги (463 миллион доллар) пулни China Eastern Airlines’га сармоя сифатида ўтказади. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Ушбу йўл билан компания йирик Хитой ташувчилари билан узоқ муддатдан буён давом этаётган халқаро рейсларга агентлик комиссия тўловини амалга ошириш муаммосини ҳал этади.

Маълум бўлишича, сармоялар Ctrip ҳамда China Eastern Airlines ўртасидаги келишувларнинг бир қисми ҳисобланади.