Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:14 / 23.04.2016
1087
1 дақиқада ўқилади
АҚШда Кубадан қаҳва ва тўқимачилик маҳсулотлари импорт қилишга рухсат берилди
АҚШ ҳукумати Кубадан қаҳва ва тўқимачилик маҳсулотлари импорт қилишга рухсат берди. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти сайтида айтилмоқда.
"22 апрель ҳолатига кўра, АҚШ юрисдикциясида бўлган шахслар Кубанинг мустақил ишлаб чиқарувчилари томонидан ишлаб чиқарилган қаҳва в қўшимча тўқимачилик маҳсулотларини импорт қила оладилар", деб айтилди АҚШ Давлат департаментида.
Аввалроқ АҚШ Кубага нисбатан баъзи санкцияларни юмшатишга қарор қилганди, бироқ 50 йилдан кўпроқ амал қилаётган савдо эмбаргоси ҳали ҳам ўз кучида қолмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш