Жаҳон | 15:58 / 23.04.2016
1989
1 дақиқада ўқилади

Дамашқ яқинида амалга оширилган ҳаво зарбалари туфайли 13 киши ҳалок бўлди

Суриядаги Syrian Observatory for Human Rights ҳуқуқий ҳимоя ташкилоти маълумотига кўра, 23 апрель куни Сурия ҳукумати армияси самолётлари мамлакат пойтахти Дамашқ шаҳридан шарқдаги ҳудудларга ҳаво зарбалари йўллади.

Рейтер агентлиги хабарига кўра, бомбардимонлардан кейин Думе шаҳрида 13 киши ҳалок бўлган ва камида 22 киши жароҳатланган. Уларнинг баъзиларининг аҳволи оғир.

Бундан олдинроқ, 22 апрель куни Сурияда берилган ҳаво зарбалари туфайли 10 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.