Спорт | 15:45 / 23.04.2016
1938
1 дақиқада ўқилади

Эрик Тоҳир «Интер»ни сотиб, «Фулҳэм»ни сотиб олиши мумкин

«Интер» жамоаси хўжайини Эрик Тоҳир яқин бир неча йил ичида жамоани сотиб юбориши мумкин.

La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, шу йилнинг ёзида клуб акцияларининг 20 фоизини Хитойнинг «Цзянсу Сунин» жамоасига ҳам эгалик қилувчи Suning Commerce Group конгломерати сотиб олади.

Кейинги 2-3 йилда хитойлик инвесторлар «Интер»ни индонезиялик бизнесмендан тўла сотиб олиши мумкин.

Хабарда айтилишича, Тоҳир «Интер» жамоасининг Чемпионлар лигасига қайта олмаганидан ҳамда жамоа ўз стадионига эга эмаслигидан ранжиган. Бундан ташқари, у Италиядаги ҳаётдан зериккан.

Қайд этилишича, охирги молия йилида «Интер» 140 миллион евро миқдорида зарар кўрган.

Тоҳир Англия чемпионшипида иштирок этаётган «Фулҳэм» жамоасини сотиб олишга қизиқиш билдиргани айтилган.