Спорт | 08:18 / 23.04.2016
1787
1 дақиқада ўқилади

Ҳонгконгда 27 ёшли Чан Юн-тин футбол тарихида эркаклар жамоасини чемпион қилган илк аёл мураббийга айланди

22 апрель куни «Истерн» жамоаси «Саут Чайна»ни енгиб (2:1), Ҳонконг чемпионига айланди.

Жамоанинг 2015 йилнинг декабрида 27 ёшли аёл мураббий Чан Юн-тин қабул қилиб олганди. У мамлакат тарихида футбол жамоасини бошқарган биринчи аёлдир.

Энди у эркаклар жамоасини чемпион қилган илк аёл мураббийга айланди.

Қайд этиш керакки, «Истерн» жамоаси ташкил топганидан буён (1996 йил) илк марта чемпионликка эришди.