Спорт | 21:48 / 23.04.2016
2277
1 дақиқада ўқилади

Испания Примераси, 35-тур: "Реал" "Райо Вальекано"ни мағлуб этиб, 1-ўринга кўтарилиб олди

Испания Примерасининг 35-турида "Реал" Мадриддаги "Кампо де Вальекас" майдонида "ҳамшаҳари" "Райо Вальекано"нинг меҳмони бўлди. Жамоалар ўртасидаги учрашув 2:3 ҳисоби билан якунланди.

Мезбон жамоа футболчилари Адриан Эмбарб ва Николас Федор урган голларга "Реал" Гарет Бэйлнинг дубли ва Лукас Васкеснинг аниқ зарбаси билан жавоб берди.

"Реал" шу ғалабадан кейин 81 очко тўплаб, мусобақа жадвалининг 1-ўринига кўтарилиб олди ҳамда "Барселона" ва "Атлетико"ни 2 очкога ортда қолдирмоқда. Бироқ бу жамоалар ҳали ўз ўйинларини ўйнашмаган. "Райо Вальекано" 35 очко билан 16-ўринни эгалламоқда.

Испания Примераси. 35-тур
Райо Вальекано – Реал Мадрид – 2:3
Голлар: Эмбарба, 7 (1:0); Федор, 14 (2:0); Бэйл, 35 (2:1); Васкес, 52 (2:2); Бэйл, 81 (2:3).