Лондон мэри Обаманинг нима учун Буюк Британияни ёқтирмаслиги сабабини айтди
Лондон мэри Борис Жонсон The Sun газетасида АҚШ президенти Барак Обаманинг Бирлашган Қиролликка амалга оширган ташрифи ҳақида ёзар экан, "Америка етакчиси, эҳтимол, келиб чиқиши кениялик бўлгани учун ҳам Британия империясига нисбатан "салбий муносабатни мерос қилиб олгандир" деган илмоқли фикрни билдирди.
Жонсоннинг сўзларига кўра, "баъзиларнинг айтишича", Обаманинг 2009 йилда Овал кабинетдан Черчиллнинг бюстини олиб ташлаши - ё Буюк Британияни таҳқирлаш, ё бўлмаса унинг давлатимизга салбий муносабати авлоддан авлодга мерос бўлишидан далолат. Шунингдек, Жонсон баъзилар Черчиллнинг бюстини олиб ташлаш Британия сиёсатчиси ғояларининг энди тўғри келмай қолганлиги туфайли шундай қарорга келганлигини таъкидлайди.
Умуман олганда, Жонсоннинг рукни июн ойида бўлиб ўтадиган Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиши тўғрисидаги референдумига бағишланади. Лондон мэри ЕИдан чиқиш тарафдори, Обама эса Буюк Британияга ташрифи чоғида мамлакатни Евроиттифоқ билан алоқани узмасликка чақирди.
Обаманинг кениялик илдизлари ҳақидаги Жонсоннинг сўзлари Буюк Британия сиёсий доирасида бир қатор танқидларга сабаб бўлди. Буюк Британия Ғазначилик канцлери Жон Макдоннел Жонсонни бундай фикрдан қайтишга чақирди.