Жаҳон | 10:40 / 23.04.2016
1673
1 дақиқада ўқилади

Мексика нефть-кимё мажмуасида рўй берган портлаш қурбонлари сони 28 нафарга етди

Мексикалик қутқарувчилар Pajaritos нефть кимё мажмуасида содир бўлган бахтсиз ҳодисада ҳаётдан кўз юмган яна тўрт кишининг жасадини топиб олишди. Бу ҳақда Pemex давлат нефть компанияси Twitterдаги микроблогида

маълум қилди. Бундан аввал, воқеада 24 киши ҳалок бўлгани расман тасдиқланган эди.

Бундан ташқари, 18 нафар киши шифохонада даволанмоқда. Уларнинг аксарияти оғир аҳволда.

Фожеа Мексика шарқидаги Веракрус штатида рўй берди. PMV корхонасидаги портлаш ва ундан сўнг юз берган ёнғин оқибатида 136 киши жабрланган. Ушбу корхонани Pemex билан ҳамкорлик қилувчи Mexichem компанияси бошқарган.

Дастлабки маълумотларга кўра, газ тарқалиши портлашга сабаб бўлган. Мексика ҳукумати ва Pemex бош директори Хосе Антонио Гонсалес Анайя мазкур воқеа юзасидан жиддий суриштирув ишларини олиб боришга ваъда берди.