Жамият | 20:06 / 23.04.2016
10594
1 дақиқада ўқилади

Наримон Султонхўжаев сифатсиз клиплар суратга олишда айбланди!

Клипмейкер Дилмурод Агзамов ҳамкасби Наримон Султонхўжаевни сифатсиз клиплар суратга олаётганликда айблаб, танқид қилди...

Дилмурод Агзамов “Даракчи” газетаси лойиҳаларининг бирида қатнашиш баҳонасида ҳамкасби Наримон Султонхўжаевни сифатсиз клипларни суратга олаётганликда айблади. Шунингдек, ўзи суратга олаётган клипларда нега ҳадеб ўзи бош ролларда намоён бўлиши ҳақида сўради.

Клипмейкер Наримон Султонхўжаев ҳамкасбининг танқидини тўғри қабул қилиб, клип мусиқа ва қўшиқ сўзларидан келиб чиқиб суратга олиниши, аслида трек йўналишини ёқтирмаслиги, мусиқа гармониясига мос клип суратга олишга ҳаракат қилишини маълум қилган.

Клипларда фақат ўзи бош ролларда намоён бўлаётганлиги эса бошқа актёрлар клипмейкер ўйлаган нарсани чиқариб бера олмаётганлиги, ўзи истаган натижани кўра олмаётгани боис клипда ўзи бош ролларни ижро этиши, қолаверса, режиссёр сифатида кўпинча бош ролда ўзини кўришини айтиб ўтган.