Фан-техника | 13:37 / 23.04.2016
7500
6 дақиқада ўқилади

Қушлар "Олтин қанот" қушларга қарши

Ҳавода самолётларнинг қушлар билан тўқнашиб кетиш холатлари оз бўлса-да учраб туради. Интернетда бу каби ходисаларни томоша қилиш мумкин. Қушлар самолётларга қарши. Ўйлаб қаралса бу катта муаммо эмасдек. “Мингта от кучига эга “темир қуш”га битта чумчуқ қарши бора олармиди?”, деган савол барчани кулгисини келтириши аниқ. Хулоса чиқаришда асло шошилиш керак эмас. Аэродромда турган самолёт учун чумчуқ ҳам, бургут ҳам хавфли эмас. Аммо ҳавога кўтарилган ёки ерга қўнаётган самолётлар учун битта чумчуқ катта таҳдид бўлиши мумкин. Бу каби тўқнашув “темир қуш” учун ҳам, оддий қуш учун ҳам фожеа билан тугаши мумкин. Самолёт 8–9 километр баландликка чиқиб олгач учувчилар ўзларини хотиржам хис қилишлари мумкин. Чунки бу каби баландликда қушлар парвоз қила олмайди.

Авиацияда қушлар билан тўқнашув (bird strike) деган ибора бор. Бу ибора ҳавода ёки харакат вақтида учувчи аппаратларнинг (самолёт ёки вертолёт) қушлар билан тўқнашувини англатади. Бу каби холат хаво кемаларининг парвозига салбий таъсир кўрсатади. Тўғри, замонавий турбовинтли двигателлар шундай яратилганки, улар тез айлангани боис ташқи объектларга зудлик билан жавоб қайтара олади. Бироқ қушлар двигателга кириб қолса, вентиляторга таъсир кўрсатиши ва бунинг оқибатида двигателнинг ишдан чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

Сўнгги вақтларда ҳаво кемаларини қушлар билан тўқнашиб кетиши билан боғлиқ муамолар 50 йилдан бери ўрганиб келинади. Кўплаб мамлакатларда қушлар келтириб чиқарадиган муаммолар талофатини камайтириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинади. Халқаро миқёсда эса Фуқоро авиацияси Халқаро ташкилоти (ICAO) ҳужжатларда бу муаммо акс этган. Парвозлар хавфсизлигини таъминлашда қушлар билан самолётларнинг тўқнашувини бартараф этиш чора-тадбирлари ҳам кўзда тутилган. Деярли барча мамлакатларда парвозлар хавфсизлигини орнитологик таъминлаш жорий қилинган.

Мутахассислар бу каби вазиятларни ҳар томонлама - биологик ва авиация-технологик жихатдан таҳлил қилиб чиқдилар. Маълум бўлишича қушларнинг самолётлар билан тўқнашуви апрел–май ойларида, шунингдек июл ва сентябрда кўпроқ қайд қилинар экан. Ноябр ва декабр ойларида кампроқ кузатилар экан.

Фуқоро авиацияси Халқаро ташкилоти (ICAO) расмий маълумотларига кўра, 2001 йилдан 2007 йилга қадар жаҳонда қушларнинг самолётларга келиб урилиши билан боғлиқ 42 минг 508 та ҳодиса қайд қилинган. Қушлар билан тўқнашув асосан кунзуз кунлари рўй бериши айтилади. Бу ходисаларнинг 84 фоизи 100 метрлик баландликда, асосан, аэродромлар атрофида кузатилади. Шунингдек, қушларнинг бир жойдан иккинчи жойга кўчиши даврида ҳам самолётлар билан тўқнашиб кетиш холатлари учраб туради. Мутахассислар яна бир ҳолат, парвозга энди ўрганаётган полапонларнинг самолётларга бориб урилиши кўпроқ кузатилади. Фуқоро авиацияси Халқаро ташкилоти (ICAO) бир йилда ўртача 5 мингта шу каби ходисаларни қайд қилади. Халқаро тахлилчиларнинг фикрича, қушлар билан тўқнашув натижасида жаҳон авиакомпаниялари бир йилда ўртача 1 миллиард 200 миллион доллар миқдорида зарар кўради.

Самолётларнинг қушлар билан тўқнашуви авиация учун катта хавф экани тан олинади. Бу каби ҳодисалар авиа фожеаларга сабаб бўлиши, инсонларнинг ўлимига олиб келиши мумкин.

Самолётлар билан энг кўп чағалай(чайка)лар тўқнашиши тан олинади. Барча тўқнашувларнинг 35 фоизи айнан чағалайлар хиссасига тўғри келади. Иккинчи ўринда эса чумчуқлар турар экан. Бу қушлар ҳиссасига барча тўқнашувларнинг 17 фоизи тўғри келади. Кабутарлар ҳиссасига 16 фоиз тўғри келса, йиртиқич ва сув паррандалари хиссаси 10 фоизни ташкил қилади. 7 фоиз тўқнашувларда қарғалар иштирок этади.

Хисоб-китобларга кўра, қушлар соатига 700 километр тезликда парвоз қилаётган самолётларга 50 миллиметрлик снарядларга нисбатан икки баробар кўп зарар етказар экан. Йўловчи самолёти ва қушлар ўртасидаги тўқнашувларнинг 40 фоизи двигателларга, 33 фоизи қанотларга, 16 фоизи учувчилар кабинасига, 7 фоизи фюзеляжга зиён етказади. Харбий самолётлар билан юз берадиган ходисаларда эса қушлар 55 фоиз двигателларга, 11 фоиз фюзеляжга, 10 фоиз эса учувчилар кабинаси ойнасига, 14 фоизи эса қанот ва рулга бориб урилади.

Бугунги кунда мутахассислар самолётларни қушлардан мухофаза қилиш устида иш олиб бормоқда. Қушларни қўрқитиш мақсадида двигателлар вентиляторларига махсус жиҳозлар ўрнатилади. Вентилятор айланганда қушларни қўрқитувчи самара яратади. Аэропортларда эса мутахассислар қушларни хайдаш борасида самарали мехнат қилишмоқда. Бунинг учун аэропортларда махсус жихозлар ўрнатилган.

Аэродром ва унинг атрофи қушларни ўзига жалб қилишининг сабаблари кўп экани айтилади.

Тўғри, қушлар билан тўқнашган самолётлар деярли зарар кўрмайди. Бироқ фожеа билан тугаган вазиятлар ҳам бўлган. Чунки қушларнинг самолёт двигателига кириб қолиши хатарли экани тан олинади. Мисолларга мурожаат қиладиган бўлсак, илк бор қушларнинг самолёт билан тўқнашуви 1905 йилда юз берган. Ака-ука Райтлар учувчи аппаратда хавога кўтарилар экан, Орвилл Райт маккажўхори майдонида қушлар тўдасига дуч келганини ёзиб қолдирган. 1911 йилда француз учувчиси ўзининг Bleriot XI самолётида Париж-Мадрид йўналишида парвоз қилар экан, бургут билан тўқнашиб кетади. Охир оқибат учувчи тўппончаси билан қушни отиб ташлайди. Илк фожеа эса 1912 йилнинг 3 апрелида Калифорниянинг Лонг-Бич шаҳрида юз берди. Calbraith Perry Rodgers учувчиси қушлар тўдаси билан тўқнашади ва самолёт сохилбўйига қулаб тушади. Учувчи халок бўлади. 1960 йилда Eastern Airlines авиакомпаниясига тегишли самолёт қушлар галаси билан тўқнашиб кетгач Бостонга қулаб тушган эди.

2009 йилда US Airways авиакомпаниясининг самолёти ғозлар галаси билан тўқнашиб кетганидан сўнг Гудзон дарёсига қўнишга мажбур бўлган эди. 

Шарофиддин Тўлаганов