Жаҳон | 08:45 / 23.04.2016
1706
1 дақиқада ўқилади

Терговчилар қўшиқчи Принснинг ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкинлигини истисно қилишди

Суд-тиббиёт экспертлари америкалик поп-қўшиқчи Принс ўз жонига қасд қилиши оқибатида вафот этмагани ҳақидаги хулосага келишди. Бу ҳақда хорижий ОАВ маълум қилмоқда.

Қўшиқчининг ўлимини тергов қилаётган шерифнинг айтишича, экспертлар қўшиқчи танасида у ўзига етказиши мумкин бўлган ҳеч қандай жароҳатни аниқлашмаган.

Шунингдек, ўлимга олиб келувчи зўравонлик излари ҳам аниқланмаган.