WSJ: Курдлар билан яқинлашув Россиянинг Яқин Шарқдаги таъсирини кенгайтирмоқда
Россиянинг Сурия ва Ироқ ҳудудида курдлар билан яқинлашуви унинг Яқин Шарқдаги таъсир доирасини кенгайтириши мумкин. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашрида ёзилган.
Нашрнинг қайд этишича, Россия курдлар билан яқинлашувидан мақсад уларга қурол ва ўқ-дори етказиб бериш ҳамда улар билан нефть бўйича келишувлар тузиш ҳисобланади. Бу яқинлашув "АҚШнинг бу этник гуруҳ билан қалин муносабатларига путур етказиши" ва Москванинг бу ҳудуддаги таъсирини кенгайтириши мумкин.
АҚШ курдларни минтақада ИШИДга қарши курашдаги асосий иттифоқчиси сифатида билади. Бу вақтда Россия Вашингтондан ёрдам олмай қўйган курдларни қўллаб-қувватламоқда.
WSJ нашрининг ёзишича, америкалик сиёсатчилар ҳудудда Россиянинг таъсири кенгайишидан ташвишланиб, ҳукуматни ўз иттифоқчиларига моддий ёрдам жўнатишда давом этишга чақирмоқда.
Сиёсатшунос Марк Катцнинг қайд этишича, "АҚШ буни қилишни режалаштирмаган бўлса ҳам" расмий Вашингтон ҳудудда Россия таъсири ошмаслиги учун курдларга қурол етказиб беришни давом эттириши мумкин.
Бундан олдинроқ, Суриядаги курдлар вакиллари россиялик ҳарбийларининг мамлакатда мавжудлиги тинчлик учун хизмат қилиши ҳақида чиқиш қилганди.