Жаҳон | 10:57 / 23.04.2016
1781
1 дақиқада ўқилади
Хитой жануби-ғарбида юз берган тош кўчкиси оқибатида 5 киши ҳаётдан кўз юмди
Хитойнинг Сичуань провинциясида юз берган бахтсиз ҳодиса 5 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Хитой марказий телеканалининг хабар қилишича, тош кўчиши оқибатида 10 киши жабрланган.
Фожеа Яань шаҳар округи Тяньцюань уездидаги шосседа содир бўлган. Хабарларга кўра, 4 та машина тошлар остида қолиб кетган.
Жабрланганларнинг барчаси шифохонага етказилган. Автомобиль йўлида ҳаракат вақтинча тўхтатилган. Ҳодиса жойида қутқарувчилар йўлни тошлардан тозаламоқда.