Спорт | 10:50 / 24.04.2016
1751
1 дақиқада ўқилади

“Барселона” жорий мавсумда бир ўйинда учта пенальти тепиш имкониятини қўлга киритган иккинчи жамоа бўлди

Испания чемпионатининг 35-тури доирасида “Барселона” — “Спортинг” жамоалари ўртасида кечган ўйинда (6:0) учрашув ҳаками Клос Гомес “Спортинг” жамоаси дарвозасига уч марта пенальти белгилади.

Шулардан иккитасини Луис Суарес дарвозага йўллаган бўлса, биттаси Неймар ҳисобига ёзилди.

Бу ҳолатда ушбу мавсумда “Барселона” “Севилия”дан сўнг, битта ўйинда уч марта пенальти тепиш имконияти пайдо бўлган иккинчи жамоа бўлди.