Ўзбекистон | 19:09 / 24.04.2016
6832
1 дақиқада ўқилади

“Биз – буюк юрт фарзандларимиз” шиори остидаги ёшлар фестивали Хоразм воҳасида!

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллигига багъишланган “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан “Биз – буюк юрт фарзандларимиз” шиори остида республиканинг барча ҳудудларида ёшлар фестиваллари ўтказилмоқда.

Фестивал таргъиботчилари илк лойиҳани Хива туманидаги 20-сонли болалар шаҳарчасидан бошлашди.

-Хуш келибсиз оиламизга, – дея очиқ юз билан қарши олган шаҳарчанинг раҳбари “Ўзбекистон қаҳрамони” унвони соҳиби Вера Барисовна Пак 31 йил давомида Меҳрибонлик уйида фаолият юритиб, 2015-йил 6-декабрдан, яъни ушбу шаҳарча фойдаланишга топширилгандан буён фаолиятини ушбу гўшада давом эттирмоқда.
18 хонадондан иборат ушбу шаҳарчада 110 нафар бола тарбияланмоқда. Ҳар бир хонадонда 6-8 нафар болаларга бир нафардан аёл оналик вазифасини бажаради.
Файзли даргоҳда ўтказилаётган тадбир меҳмонлару мезбонларга аъло кайфият багъишлаяпти. Айниқса, актриса Доно Бобохонованинг тарбияланувчилар иштирокида “Олтин балиқча” ҳикоясини саҳналаштиргани болаларни янада фаолликка ундади.