Жаҳон | 11:06 / 24.04.2016
1861
1 дақиқада ўқилади

Буюк Британия Ливияга ИШИД билан курашиш учун қўшин юбориши мумкин

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Филипп Хаммонд келгусида ҳукуматда Ливияга ИШИД билан курашиш учун қуролланган қўшилмалар юбориш зарурати туғилиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.

"Бирор нарсани истисно қилишдан маъно йўқ, шунинг учун ҳеч қачон воқеалар қандай тус олишини билмайсан. Агар Британиянинг исталган кўринишда – ерда, ҳавода ёки сувда ҳарбий иштироки масаласи турса, у қуйи палата томонидан кўриб чиқилади", деб айтди вазир.

Хаммонднинг таъкидлашича, ИШИД жангарилари келгусида Ливиядан Европа ёки денгиздаги кемаларга ҳужум қилиш учун тирқиш сифатида фойдаланиши мумкин.

Аввалроқ АҚШ президенти Барак Обама айни вақтда Ливияга қуруқликдаги қўшинларни юбориш режаси йўқлигини айтганди.