Спорт | 10:15 / 24.04.2016
1774
1 дақиқада ўқилади
Эрик Тохир: “Мен бирор бир инглиз клубини сотиб олмоқчи эмасман”
“Интер” хўжайини Эрик Тохир “Фулхэм” жамоасини сотиб олиши мумкинлиги тўғрисидаги хабарларни рад этди.
“Мен бирор бир инглиз клубини сотиб олмоқчи эмасман. Бундай овозалар қаердан пайдо бўлади, сир тушунмайман.
“Интер”нинг 20 фоиз акцияси сотилиши ҳақидаги гаплар ҳам нотўғри. Мақсадим клубни тиклаш, ер билан битта қилиш эмас.
Мен жамоани келажак учун шакллантиришни истайман. Шунинг учун раҳбариятга ишонаман ва акцияларнинг назорат пакетини сотиш ниятида эмасман.
Бизнинг Массимо Моратти билан муносабатларимиз яхши. Шу боис бунча гап-сўз қаердан болалаётганини сира тушунмайман”, — деди Тохир.