Light | 18:22 / 24.04.2016
4843
2 дақиқада ўқилади

Муслимбек Йўлдошев марҳум ҳамкасбини таваллуд айёмида ёдга олди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Олий тоифали диктор Муслимбек Йўлдошев бугун, 24 апрель санаси куни таваллуд топган марҳум дўсти Абдумўмин Ўтбосаровни ёдга олди... 

Муслимбек Йўлдошев 1960 йилда туғилган ҳамкасби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдумўмин Ўтбосаровни хотирлаб, у билан биргаликда тушган эсдалик суратини ўз “фейсбук”даги саҳифасида жойлаштирди. Сурат остига эса:

— 24 апрель Абдумўминнинг туғилган куни эди. Дўстим ҳаёт бўлганида, биз албатта Чорвоқда бўлар эдик. Туғилган кунини у ўша ерда, тоғлар қўйнида, дала ҳовлисида нишонларди. Ё қуёш чарақлаган ва ё ёмғир шивирлаган бўлишидан қатъи назар, биз анъанага содиқ қолишга ҳаракат қилар эдик. Ҳар қандай иш — буюртма чиппакка чиқар, бизларни ҳеч нарса дўстлар дийдорини кейинга суришга мажбур қилолмасди... Надоматлар бўлсинким, бу гал унинг туғилган кунини дўстимсиз ўтказамиз...Лекин, албатта, нишонлаймиз — дея дил сўзларини қайд этди.

Шу билан биргаликда Муслимбек Йўлдошев ҳамкасби учун тўртликлар битишни ҳам унутмади. Ушбу тўртликни ўз ҳолича эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.

Онамга куйдим - бу қадимий мерос,

Отамни кўрмадим, чидадим, Оллоҳ!

Жигарларим олдинг - сабрим беқиёс,

Дўстимни олувдинг, қилдим тавалло:

***

Оллоҳим, умримни узоқ қил энди,

Жииим юрай, дилимда тиловат, такбир.

Дўстим орзуларин қилгин шоҳиди,

Икки дўст умрини қил менга тақдир.

***

Айтмаган сўзларин олайин айтиб,

Тугатай битмаган бўлса ишлари.

Марҳамат сендадир, сендадир тартиб,

Доим бўлиб келган Раб хоҳишлари.

***

Оллоҳим, умримга бергин барокат,

Юборма фариштанг, қазойим тезлаб.

Дўст учун яшай мен, сақлаб садоқат,

Туғилган кунида ўлганин эслаб...