Жамият | 23:40 / 24.04.2016
4242
1 дақиқада ўқилади
Нью-Йоркда 14,1 млн долларлик ноёб ёқут сотилди
Нью-Йоркда Christie’s аукционида 14,1 млн долларлик Бирма ёқути сотилди. Бу ҳақда Telegraph нашри хабар бермоқда.
15,99 каратлик қимматбаҳо тошнинг номи Jubilee Ruby бўлиб, дунёдаги энг катта ёқутлардан бири ҳисобланади. Думалоқ шаклга эга тош олмос жияк билан безалган ва Verdura заргарлик уйида ясалган тилла узукнинг бир қисми ҳисобланади.
Christie’s аукционининг халқаро бўлими бошлиғи Рауль Кадакиянинг айтишича, 15 каратдан оғирроқ бўлган бундай соф Бирма ёқути рангли қимматбаҳо тошлар оламида умуман кам учрайди, шунинг учун унинг нархи ўзини оқлайди.