Жаҳон | 21:45 / 24.04.2016
1668
1 дақиқада ўқилади

Обама: Россияга қарши санкциялар Минск келишувлари бажарилгандан кейин бекор қилиниши керак

АҚШ президенти Барак Обама Россияга қарши санкциялар Минск келишувлари бажарилганда "бекор қилиниши мумкинлиги ва шартлигини" маълум қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Обама бу ҳақда Ганноверда Германия канцлери Ангела Меркель билан биргаликда берган матбуот-анжуманида айтиб ўтди.

"Россия барча мажбуриятларни бажарганда ундан санкциялар бекор қилиниши мумкин ва шарт", деб айтди Обама.

Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Россия Минск келишувлари субъекти бўлмагани учун уни бузмаётганлигини айтганди.