Спорт | 23:45 / 24.04.2016
2883
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Олий лигаси, 6-тур. "Локомотив", "Олмалиқ", "Қизилқум" ва "Насаф" ғалабага эришди

24 апрелда Ўзбекистон Олий лигасининг 6-туридан ўрин олган 4 учрашув ўз ниҳоясига етди.

“Қизилқум“ меҳмонда “Қўқон-1912“ни 0:3 ҳисобида ютди. Навоийликлар сафида голларни Вячеслав Шевченко, Шерали Жўраев, Баҳриддин Ваҳобов киритди.

“Локомотив“ Ғузорда “Шўртан“ни 0:2 ҳисобида мағлуб этди. Голларни Салим Мустафоев ва Сервер Жепаров киритди.

“Олмалиқ” ўз майдонида “Навбаҳор” устидан ғалабага эришди. Учрашув 2:1 ҳисобида якунланди. Мезбон футболчилар Ислом Иномов ва Фарҳод Тожиевнинг голларига Анвар Ражабов битта жавоб тўпини қайтарди.

"Бухоро" ўз майдонида "Насаф"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Голларни Шерзод Аъзамов ва Азамат Алланиёзов киритди.

“Қўқон-1912” – “Қизилқум” - 0:3
Голлар: 0:1 - 15 Вячеслав Шевченко, 0:2 - 62 Шерали Жўраев, 0:3 - 64 Баҳриддин Ваҳобов.

“Шўртан” – “Локомотив” - 0:2
Голлар: 0:1 - 8 Салим Мустафоев, 0:2 - 77 Сервер Жепаров.

“Олмалиқ” – “Навбаҳор” - 2:1
Голлар: 1:0 - 2 Ислом Иномов, 2:0 - 19 Фарҳод Тожиев, 2:1 - 65 Анвар Ражабов.

“Бухоро” – “Насаф” - 0:2
Голлар: 0:1 - 9 Шерзод Аъзамов, 0:2 - 90 Азамат Алланиёзов.