Римда ИШИДга қарши намойишда рус зобити хотираси ёд этилди
23 апрелда Римда Италиянинг мухолиф жамоатчилик ташкилоти "Ёшлар фронти" томонидан ташкиллаштирилган, ИШИД жиноятларига қарши норозилик намойиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ташкилотчиларнинг маълумотларига кўра, намойишда 300 дан кўпроқ одам иштирок этган. Намойишга йиғилганлар Сурияда март ойида ҳалок бўлган россиялик зобит, Россия қаҳрамони Александр Прохоренко хотирасини ёд этишди. Прохоренко Сурияда жангарилар томонидан аниқланиб ўраб олингандан кейин, Россия авиация зарбасини ўзига чақиртириб, қаҳрамонларча ҳалок бўлганди.
Намойишчилар Римнинг марказий кўчаларидан Прохоренконинг катта суратини олиб ўтдилар.
"Брюсселдаги қонли терактлардан икки ой ўтиб, авлиё Георгий куни биз Рим кўчалари ва майдонларига ИШИДга қарши норозилигимизни билдириш учун чиқдик", деб айтди тадбир иштирокчиларидан бири Альфредо Иорио. "Ёшлар фронти" Иорионинг номзодини Рим мэри учун навбатдаги сайловларда қўллаб-қувватламоқчи.
"Биз Прохоренко билан бирга террорчиларга қарши курашаётган ягона давлат – Россиянинг барча аскарлари олдида таъзим қиламиз", деб айтди Иорио.