Жамият | 15:39 / 24.04.2016
2019
1 дақиқада ўқилади
Швейцариялик аэронавт Пикар Solar Impulse 2 самолётида Америкага етиб келди
Швейцариялик аэронавт Бертран Пикар Solar Impulse 2 (Si2) қуёш батареали самолётда 23 апрель куни Калифорния штатининг Маунтин-Вью деган жойига қўнди. Гавайи штатидан бўлган парвозга уч кун вақт кетди.
Аэронавт Si2 самолётини Сан-Францискодаги “Олтин дарвоза”га олиб келиш ваъдасининг устидан чиқди. "Мен қурилмани кўприк ёнига олиб келдим. Мен расмий равишда Америкадаман", — деди швейцариялик.
Унинг ҳамкасби Андре Боршберг Калифорнияга одатий самолётда етиб олган эди. Улар ўртасидаги учрашув Сан-Франциско кўрфази устида кечди.