Жаҳон | 19:42 / 24.04.2016
1563
1 дақиқада ўқилади

Яманда минали автомобиль портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони етти нафарни ташкил қилмоқда

24 апрель куни Яманнинг Абьян провинциясидаги Зинжибар шаҳрида минали автомобиль портлаши натижасида етти нафар аскар ҳалок бўлди, 14 киши эса жароҳатланди. Бу ҳақда “Франс Пресс” агентлиги хабар бермоқда.

Номаълум киши қўшин шаҳар ичида кетаётган вақтда ҳужумга ўтган. Маълум қилишларича, жангариларга тааллуқли бўлган ва ичида портловчи ускуна ўрнатилган автомобиль портлатиб юборилган.

Ушбу портлашни минтақада ҳаракатланувчи бирор бир террорчилик гуруҳи ўз зиммасига олмади. Ҳарбий манбанинг маълум қилишича, бунга катта эҳтимол билан “Ал Қоида” террорчилик гуруҳининг алоқаси бўлиши мумкин.