Спорт | 17:07 / 25.04.2016
1905
1 дақиқада ўқилади
2016/17 йилги мавсумдан Италия чемпионати ҳакамлари ўйиндан кейин мажбурий интервью беришади
ФИФА ҳаками Никола Риццоли кейинги мавсумдан бошлаб А серия ҳакамлари ўйиндан кейин интервью беришлари мумкинлигини таъкидлаб ўтди.
«Кейинги мавсумдан бошлаб тест режимида биз – ҳакамлар ўйиндан кейин интервью беришимиз мумкин.
Кўрамиз, одамлар бизни эшитишга тайёр бўлишармикан. Умуман олганда баъзи ўйинлардан кейин мухлислари, ОАВ ва клубнинг катта босими остида қолиб кетганида бу қийин иш бўлсада», – дея Риццолининг сўзларидан иқтибос келтиради Radio 1 Rai.