Жаҳон | 15:12 / 25.04.2016
1936
1 дақиқада ўқилади

25 апрелга ўтар кечаси Ер юзасига яқин фазо кенглигида иккита астероид учиб ўтди

Халқаро астрономик иттифоқи кичик сайёралар маркази иккита астероидлар тўғрисида хабар берди. Астероидлар 25 апрелга ўтар кечаси Ер яқинидан учиб ўтган. Бу ҳақда РИА “Новости” хабар берди.

490 ва 540 метр ўлчамли астероидлар Ер юзасидан 7 ва 10 миллион километр узоқликда учиб ўтган.

Биринчи астероид 2003 йили америкалик астрономлар томонидан очилган. Унинг ўлчами, турли баҳоларга кўра, 170дан 540 метргача. Иккинчи астероид эса 160дан 490 метргача бўлиши мумкин.