Жамият | 20:24 / 25.04.2016
3907
1 дақиқада ўқилади
38 ёшли Жасмин учинчи маротаба она бўлди
25 апрель куни Россиялик хонанда Жасмин ўғил фарзандни дунёга келтирди.
Туғуруқ Москва клиникаларининг бирида бўлиб ўтди. Бу янгилик ҳақида биринчи бўлиб Жасминнинг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали маълум қиларкан, сурати остига: “Ниҳоят, тўққиз ой давомида мен кутган меҳмон дунёга келди ва дунёда Мирон исмли кичкинтой пайдо бўлди. Уни қўлга олиш ва эркалаш қувонч, жудаям катта бахт. Олдинда бизни ҳали қизиқ янгиликлар кутмоқда”, дея қайд этди.
Айни дамда чақалоқ ўзини яхши ҳис қилмоқда. Аммо бир оз аввал Жасмин интервьюларнинг бирида учинчи фарзандига ҳомиладорлик даври бир оз қийин кечаётганлигини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, хонанданинг 18 ёшли ўғли Мизоил, 4 яшар Маргарита исмли қизчаси бор.