Жамият | 14:51 / 25.04.2016
6575
2 дақиқада ўқилади

Бухорода 2016 йилнинг 1-чорагида вояга етмаган 11 қизнинг эрта турмушга чиқиши олди олинди

Бухоро вилоят прокурорининг матбуот хизмати бўйича катта ёрдамчиси Дилноза Қандаҳорованинг “Ҳуқуқ” газетасида маълум қилишича, Бухоро вилоят прокуратураси томонидан “Соғлом она ва бола” йили Давлат дастури доирасида Қоракўл педагогика ва спорт коллежи, Қоракўл маиший хизмат касб-ҳунар коллежи, Қоракўл тиббиёт коллежи, Олот туман қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Тадбирда вилоят Хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ЁИҲ, вилоят репродуктив саломатлик маркази мутахассислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбир якунида иштирокчиларга вилоят репродуктив саломатлик маркази билан ҳамкорликда эрта турмушнниг салбий оқибатлари акс эттирилган 750дан ортиқ буклет тарқатилди.

Шу каби тадбирлар Бухоро солиқ коллежи, Бухоро тиббиёт коллежида ҳам ташкил этилди.

Эрта турмушга бериш ҳолатларининг олдини олиш борасида олиб борилган тадбирлар натижасида жорий йилнинг 1-чорагида 11 нафар вояга етмаган қизнинг эрта турмушга чиқишининг олди олинди ва ўқишга жалб этилиши таъминланди.